ПРОГНОЗЛАШТИРИШ ВА МАКРОИҚТИСОДИЙ ТАДҚИҚОТЛАР ИНСТИТУТИ
ҚУЙИДАГИ ИХТИСОСЛИКЛАР БЎЙИЧА 2021 ЙИЛ УЧУН
МУСТАҚИЛ ИЗЛАНУВЧИЛИККА ҲУЖЖАТЛАР ҚАБУЛ ҚИЛИНИШИНИ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ:
08.00.02- макроиқтисодиёт ва 08.00.12- минтақавий иқтисодиёт
Ҳужжатлар 2021 йил 15 январдан 2021 йил 25 февралгача
http://phd.mininnovation.uz/ сайти орқали хужжатлар онлайн топширилади.
Фалсафа доктори (PhD) илмий даражаси учун мустақил изланувчиликка қуйидагилар расмийлаштирилади:
-
магистр дипломи ёки олий маълумот тўғрисидаги (ихтисослик бўйича) дипломга эга бўлганлар;
-
белгиланган илмий мақолаларига эга бўлганлар (камида битта мақола ва иккита тезис);
-
камида икки йиллик илмий-педагогик иш стажи ёки муайян илмий ютуқлар (ихтиро учун патентлар ёки муаллифлик гувоҳномалари)га эга бўлганлар.
Фан доктори (DSc) илмий даражаси учун мустақил изланувчиликка фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) ёки унга тенглаштирилган хорижий мамлакатларда олинган дипломга эга бўлган, белгиланган тартибда талабларга мувофиқ илмий даража олгандан сўнг салмоқли илмий ютуқларга эришган шахслар расмийлаштирилади.
Мустақил изланувчиликка талабгор қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда ариза билан Институт қабул комиссиясига мурожаат қилиши керак:
-
қисқача биографик маълумотнома;
-
фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун мустақил изланувчи сифатида расмийлаштириш учун магистрлик ёки олий маълумот (мутахассислик дастурлари бўйича) тўғрисидаги диплом нусхаси;
-
меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси;
-
илмий ишлар рўйхати ва уларнинг нусхалари (камида учта мақола ва иккита тезис);
-
фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун мустақил изланувчи сифатида расмийлаштириш учун фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) ёки хорижий давлатларда олинган унга тенглаштирилган бошқа илмий даражалар дипломи нусхаси;
-
иш жойидан тавсифнома.