Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институтида «Жамият ҳаётининг танаси иқтисодиёт бўлса, унинг жони ва руҳи маънавиятдир» ҳамда «Наврўз – қадим қадриятлар таровати» мавзуларида онлайн давра суҳбати ўтказиш мўлжалланмоқда.
Ушбу учрашувни жорий йилнинг 26 март куни соат 11-00 да иқтисодиёт ва кучли маънавият уйғунлигини таъминлашга қаратилган тарғибот тадбирлари доирасида амалга ошириш режалаштирилган.
«Агар жамият ҳаётининг танаси иқтисодиёт бўлса, унинг жони ва руҳи маънавиятдир», деган ҳароратли сўзнинг ўзи, мамлакат тараққиёти учун иқтисодиёт билан маънавиятнинг роли нақадар аҳамиятли эканлигини теран англатади. Шунинг учун ҳам Президентимиз таъкидлаганларидек, «Биз янги Ўзбекистонни барпо этишга қарор қилган эканмиз, иккита мустаҳкам устунга таянамиз. Биринчиси – бозор тамойилларига асосланган кучли иқтисодиёт. Иккинчиси – аждодларимизнинг бой мероси ва миллий қадриятларга асосланган кучли маънавият» эканлигини ҳар бир раҳбардан тортиб, юртимизнинг ҳар бир фуқароси теран ҳис этишимиз даркор.
Мазкур давра суҳбатини юридик фанлари доктори, Тошкент давлат юридик университети профессори Мухитдинова Феруза Абдурашидовна олиб боради.
Иштирокчилар тадбир бошланишидан 10 дақиқа олдин Zoom платформа орқали уланишлари мумкин. Бунинг учун идентификация рақами 85071862701 ва 666113 пороли ёки https://us02web.zoom.us/j/5888400159?pwd=RmNqOERVVkpBNUVXYlhwUUY2RXZmdz09 ҳавола орқали кирилади.
Ушбу тадбирга иқтисодиёт, маънавият соҳаларида фикр-мулоҳазалар эшитиш ва билдиришни истаганларни, Наврўз байрами билан боғлиқ урф-одатларга қизиққан барча инсонларни таклиф қиламиз.