Янгиликлар 5844 ko'rishlar
Дунё гуруч бозорини қандай ўзгаришлар кутмоқда

Сўнгги тўрт йилда жаҳон миқёсида гуруч етиштириш 2018 йилларга нисбатан 0,2 фоизга камайди. Бироқ, жорий йилги мавсумда яна ўсиш кутилмоқда. Ноқулай об-ҳаво шароити бўлишига қарамай мамлакатларнинг кўпчилигида, хусусан,...

19 март 2021
5844 ko'rishlar
0 Biriktirilgan fayllar
Videogalereya
Сўнгги тўрт йилда жаҳон миқёсида гуруч етиштириш 2018 йилларга нисбатан 0,2 фоизга камайди. Бироқ, жорий йилги мавсумда яна ўсиш кутилмоқда. Ноқулай об-ҳаво шароити бўлишига қарамай мамлакатларнинг кўпчилигида, хусусан, Австралия, Бразилия, Нигерия ва АҚШда гуруч ишлаб чиқариш сезиларли даражада тикланиши тахмин қилинмоқда.
Ҳисоб-китобларга кўра, жорий йилда дунё миқёсида гуруч савдоси 2018 йилга нисбатан 2,5 фоизга пасайиши кутилмоқда. Агарда бу рақамларни  ўтган йилга таққослайдиган бўлсак, бу йил савдодаги ўсиш  6,3 фоизни ташкил этиши мумкин. Зеро, ўтган йили Осиё ва Африкада гуручга бўлган талабнинг пасайиши, жаҳон нархларининг тез ўсиши ва карантин билан боғлиқ техник чекловлар таъсирида гуруч савдоси у қадар юришмади.
Жаҳонда гуруч истеъмоли жорий йилги мавсумда рекорд даражада ўсиб, 510,3 миллион тоннани ташкил этиши тахмин қилинмоқда. Бунда гуручдан фойдаланиш озиқ-овқат учун мўлжалланган ўсишнинг  2019/20 йилги мавсумга нисбатан  420,7 миллион тоннагача ёки 1,7 фоизга кўпайишини таъминлайди.
Қайд этиш керакки, ҳозирда дунё миқёсида аҳоли жон бошига гуруч истеъмоли 54 килограммни ташкил этади. Бу 2019 йилга нисбатан 0,7 фоизга кўпдир. Гуруч истеъмолининг ўсиши асосан кам даромадли озиқ-овқат танқислиги бўлган мамлакатларда кузатилмоқда.
Дунёда гуруч заҳиралари жорий йилги мавсум охирида 0,3 фоизга яъни 182,0 миллион тоннагача пасайиши кутилмоқда. Тарихда учинчи марта юз бериши кутилаётган мана шу ҳолатда ҳам мавжуд гуруч миқдори дунё аҳолисини тўрт ойдан кўпроқ вақт давомида таъминлашга етади.
Бу 2020/2021 йилги мавсумда дунё бўйича захираларни ишлатиш ҳажмини 35,3 фоиз яъни юқори ҳажмларда сақланиб қолишига сабаб бўлади. Таққослаш учун 2017/2018 йилларда бу кўрсаткич  34,1 фоизни ташкил этган.
Шундай қилиб, 2017-2021 йилларда гуруч етиштиришнинг пасайиши, халқаро савдонинг ривожланиш суръатлари, дунёда гуруч истеъмоли ва захираларнинг кўпайиши, шунингдек, экспорт қилувчи мамлакатлар миллий валюталари курсларининг ўзгариши гуруч нархининг жаҳон бозорида 13,6 фоизга ўсишини таъминлайди.
Агросаноат комплексини ривожлантириш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича лойиҳа томонидан тайёрланган.