Янгиликлар 2154 ko'rishlar
Наврўз сайлларидан кейин тўйлар кўпайган

Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институтида “Жамият ҳаётининг танаси иқтисодиёт бўлса, унинг жони ва руҳи маънавиятдир” ҳамда “Наврўз – қадим қадриятлар таровати” мавзуларида онлайн давра суҳбати бўлиб ўтди...

26 март 2021
2154 ko'rishlar
0 Biriktirilgan fayllar
Videogalereya

     Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институтида “Жамият ҳаётининг танаси иқтисодиёт бўлса, унинг жони ва руҳи маънавиятдир” ҳамда “Наврўз – қадим қадриятлар таровати” мавзуларида онлайн давра суҳбати бўлиб ўтди.

     Мазкур давра суҳбатини юридик фанлари доктори, Тошкент давлат юридик университети профессори Феруза Мухитдинова олиб борди.

                                                                                     

    – Инсон қадрланган юртга Наврўз ярашади, –дейди Ф.Мухитдинова. – Наврўзимиз  дин билан сиёсат билан боғлиқ эмас.  Қадимдан халқ сайллари ўтказилган, дошқозонларда  сумалаклар пиширилган, турли мусобақалар ташкил этилган, ерларга уруғ сочиш маросимлари бўлган. Бундай халқ сайлларида ёшлар ўзларига умр йўлдош танлаган.  Мисол учун, қизларни таомлар тайёрлаши, йигитларнинг  ўтин ёриб, от чоптиришидан уларнинг  қандай оила бошлиғи бўлиши тахмин қилинган. Шу тариқа сайллардан кейин  тўйлар кўпайган.

     Аслида ҳам оила манфаат йўлида қурилмайди. У икки томоннинг розилиги билан барпо этилади. Ҳашаматли уйи, қиммат автомашина  ёки қизнинг чирой учун умр йўлдош танланмайди. Ахир, инсон буюм эмас-ку,  у фарзандларнинг онаси ёки отаси бўлади. Инсоннинг ақл- заковати, қўлида ҳунари бўлиши шарт. Шунингдек, оилани  эплай оладиган салоҳият эгаси ҳам бўлиши керак.

    Президентимиз  “Ҳалоллик вакцинаси” ҳақида гапирадилар. Назаримизда, “ҳалоллик вакцинаси” инсон қалбига игна билан эмас, иймон нури орқали ўтиб, унинг виждонини поклайди.  Ҳар қандай инсонга қондан ва она сути орқали “ҳалоллик вакцинаси” сингиб боради. Демак, инсон ҳалол бўлиши учун унинг иймони бутун бўлиши лозим. Ҳар бир одам ўз ишини ҳалол бажарса, у “ҳаллоллик вакцинаси” билан эмланган бўлади. Ана шундай иммунитетни шакллантириш вазифаси аввало ота-оналар, мактабгача ва умумий ўрта таълим муассасалари ходимлари, шунингдек, халқимизнинг зиёли, маънавиятли қисми зиммасига юкланади.

     Мазкур давра суҳбати давомида юридик фанлари доктори, профессор Феруза Мухитдинова  юртимизда амалга оширилаётган маънавий ва иқтисодий масалаларда ҳам фикр юритди.

     

     Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти матбуот хизмати