Янгиликлар 2507 ko'rishlar
“Қадринг баланд бўлсин, она тилим”

Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институтида “Қадринг баланд бўлсин, она тилим” ҳамда “Ҳуқуқий онг юксалса, жамият тараққиётига йўл очилади” мавзуларида онлайн давра суҳбати ўтказиш мўлжалланмоқда. Ушбу учра...

20 апрел 2021
2507 ko'rishlar
0 Biriktirilgan fayllar
Videogalereya

Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институтида “Қадринг баланд бўлсин, она тилим” ҳамда “Ҳуқуқий онг юксалса, жамият тараққиётига йўл очилади” мавзуларида онлайн давра суҳбати ўтказиш мўлжалланмоқда.

Ушбу учрашувни  23 апрель куни соат 11-00 да иқтисодиёт ва кучли маънавият уйғунлигини таъминлашга қаратилган тарғибот тадбирлари доирасида амалга ошириш режалаштирилган.

Она тилимизга муҳаббатни одамларнинг самимий суҳбатларида кўриб, беихтиёр шундай эл фарзанди эканлигимиздан фахрланамиз. Зеро, тил инсон қиёфаси ва ички гўзаллигини намоён этадиган энг гўзал туйғудир. Ўз тилига муҳаббатли инсон халқини, ватанини, қадриятларини, маданий меросини ҳам эъзозлайди. Алишер Навоий бобомиз бежиз "Тилга ихтиёрсиз – элга эътиборсиз" дея ёзмаган.

Иккинчи мавзуга келадиган бўлсак, юртимизда қабул қилинган қонунчилик ҳужжатларининг мазмун-моҳияти ижрочиларга тўлиқ етказилмаётганлиги оқибатида уларда назарда тутилган аҳолининг турмуш шароитини яхшилаш, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган муҳим топшириқ ва вазифаларнинг ижроси айрим ҳолларда етарли даражада таъминланмасдан қолмоқда.

Мазкур давра суҳбатини юридик фанлари доктори, Тошкент давлат юридик университети профессори Мухитдинова Феруза Абдурашидовна олиб боради.

Иштирокчилар тадбир бошланишидан 10 дақиқа олдин Zoom платформа орқали уланишлари мумкин. Бунинг учун идентификация рақами 588 840 0159 ва пороли 666666 ёки https://us02web.zoom.us/j/5888400159?pwd=MTI5Z2lUdHBHazFNQ2RHTHpkTlFwdz09 ҳавола орқали кирилади.

Ушбу тадбирга жамиятда ҳуқуқий онг ва маданиятни юксалтириш борасида фикр-мулоҳазалар эшитиш ва билдиришни истаганларни, Она тилимиз билан боғлиқ янгиликларга қизиққан барча юртдошларимизни таклиф қиламиз.