Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти 2026-йил учун докторантура (DSc), таянч докторантура (PhD) ва мустақил изланувчиликка (DSc/ PhD) қабул учун танлов эълон қилади
Ихтисосликлар бўйича докторантурага (DSc) танлов:
08.00.02-макроиқтисодиёт – 1 та ўрин;
08.00.02-минтақавий иқтисодиёт – 1 та ўрин.
Ихтисосликлар бўйича таянч докторантурага (PhD) танлов:
08.00.02-макроиқтисодиёт – 2 та ўрин;
08.00.02-минтақавий иқтисодиёт – 2 та ўрин.
Мустақил изланувчиликка (DSc/ PhD) қабул:
08.00.02-макроиқтисодиёт ва 08.00.02-минтақавий иқтисодиёт ихтисосликлари бўйича.
ТАҚДИМ ЭТИЛАДИГАН ҲУЖЖАТЛАР:
-
Қисқача биографик маълумот (объективка);
-
Меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси (ишлаётган талабгорлар учун);
-
Олий таълим муассасаси магистратураси дипломи ёки олий маълумот (мутахассислик дастурлари бўйича) тўғрисида диплом нусхаси;
-
Докторантурага талабгорлар учун илмий даража олганлиги ёки унга тенглаштирилган илмий даража тўғрисида диплом нусхаси;
-
Нашр этилган илмий ишлар рўйхати, шунингдек уларнинг нусхалари (камида 1 та мақола ва 2 та тезис);
-
Докторантурага талабгорлар учун камида 3 та мақола ва 2 та тезис нусхалари;
-
Иш жойидан тавсифнома (мустақил изланувчилар учун);
-
Паспорт нусхаси;
-
Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат стипендияси ҳужжат нусхаси (мавжуд бўлса);
-
Тил бўйича миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификат В2 даража, мустақил изланувчиликка талаб этилмайди.
Барча ҳужжатлар pdf шаклида тайёрланиб, олий таълимдан кейинги таълимни мувофиқлаштирувчи Ягона электрон тизими (htpp://daraja.ilmiy.uz) орқали рўйхатдан ўтган ҳолда 5 октябрдан 5 ноябрга қадар юборилади.
Манзил: Тошкент шаҳри, Хадра массиви, 33А. Сайт: imrs.uz
Телефон: +998 55 520 00 17 (135)