Тарих МҲТИ

history

Институт 1968 йилда ташкил топган ва макроиқтисодий, пул-молия, банк, ижтимоий муаммоларни прогноз қилиш ва тадқиқ қилиш бўйича 51-йиллик тажрибага эга. Ўз фаолияти давомида институтнинг мақсад ва вазифалари замон талабларини ҳисобга олган ҳолда ўзгарган:

  • Иқтисодиёт илмий-тадқиқот институти (1968);

  • Ҳисоблаш маркази билан иқтисодиёт ва нормалар илмий-тадқиқот институти (1986);

  • Иқтисодиёт ва статистика илмий-тадқиқот институти (1992);

  • Иқтисодиёт ва ишлаб чиқариш кучларини ривожлантириш илмий-тадқиқот институти (1994);

  • Макроиқтисодий ва ижтимоий тадқиқотлар институти (1997);

  • Самарали иқтисодий сиёсат маркази (2000);

  • Ижтимоий-иқтисодий тадқиқотлар маркази (2005).

2008 йилда Вазирлар Маҳкамаси қошидаги Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институтига айлантирилган, 2018 йилдан бошлаб эса Иқтисодиёт ва молия Вазирлиги ҳузурига ўтказилган. 2023 йилда Институт Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 4 апрельдаги №ПҚ-108 “Иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишда илмий ёндашувларни кенгайтириш ва бошқарув кадрларини тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институтига айлантирилган.

Институтда 4 академик, 30 дан ортиқ фан докторлари ва профессорлар, 100 дан ортиқ иқтисод фанлари номзодлари фаолият олиб борган. Институт ходимлари Ўзбекистон Республикасининг Мустақиллик Декларациясини тайёрлашда қатнашдилар.

Ҳозирга кунда Институт томонидан 2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини амалга ошириш, иқтисодиёт тармоқлари, ҳудудлари ва асосий тармоқларини ривожлантириш концепция ва стратегияларини тайёрлашда фаол иштирок этмоқда. Институт макроиқтисодий ва минтақавий жараёнлар бўйича чора-тадбирлар ва таклифларни асослаш, шунингдек, мамлакатимиз иқтисодиётининг долзарб муаммолари бўйича прогноз параметрларини ўрганиш бўйича тадқиқотлар олиб боради.

Институт Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасини методик ва методологик жиҳатдан кўмак беради.

Институт кўплаб халқаро ташкилотлар, хусусан, Жаҳон банки, GIZ, ОТБ, БМТ Тараққиёт Дастури (UNDP) нинг Ўзбекистон Республикасидаги ваколатхоналари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади.

13 январ 2023 11208 ko'rishlar