Докторантлар учун

Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институтида илмий тадқиқот ишлари ва илмий педагогик кадрлар тайёрлаш

Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институтида илмий тадқиқот ишлари ва илмий педагогик кадрлар тайёрлаш

В Институте прогнозирования и макроэкономических исследований функционирует отдел  научно-исследовательской работы и докторантуры.

Бўлимнинг асосий вазифаси илмий ходимларнинг таҳлилий ва ижодий салоҳиятини мустаҳкамлаш, муҳим илмий ва амалий фаолитияга бўлган эҳтиёж ва қизиқишларини ривожлантириш, илмий ишларни изчил ишлаб чиқиш ва натижаларини давлат ва халқаро илмий-тадқиқот дастурларига мувофиқ амалга оширишдан иборат.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 майдаги 304-сонли қарорига асосан "Олий оқув юртидан кейинги таълимни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги институтда олий ўқув юртидан кейинги таълим докторантура (DSc), таянч докторантура (PhD), ва мустақил изланувчилик орқали амалга оширилади.

В институте действует Научный совет DSc.14/30.12.2019.I.84.01 по присуждению ученой степени доктора наук (DSc) и доктора философских наук (PhD).

В институте также проводится Научно-методологический совет для научных сотрудников, докторантов и соискателей.

Республика ва халқаро илмий конференциялар, симпозиумлар, семинарлар ва бошқа илмий техник тадбирларнинг тасдиқланган рўйхатига мувофиқ хар йил иқтисодчилар форуми ўтказилиб туради, унда барча докторант ва мустақил изланувчилар фаол иштирок этадилар.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги ОАКнинг 2016 йил 28 январдаги 220/2 сон қарори билан тасдиқланган “Малака имтиҳонларни ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ институт феврал, май, ноябрь ва декабрь ойлари учун белгиланган жадвалга мувофиқ сессиялар давомида махсус фанлардан малакавий имтихонлар қабул қилади. 

Олий ўқув юртидан кейинги таълим институтига қирувчи талабгорларга кўйиладиган талаблар

Прием в базовую докторантуру (PhD) и докторантуру (DSc) осуществляется на конкурсной основе приемными комиссиями, образуемыми НИУ в порядке, установленном законодательством. Конкурсный отбор на обучение в базовой докторантуре осуществляется по результатам вступительных экзаменов, а в докторантуре — по результатам собеседования. Оформление в Институт самостоятельных соискателей осуществляется по результатам собеседования.

 

Фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун таянч докторантурага кирувчи ёки мустақил изланувчи сифатида расмийлаштирилувчи шахслар қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:

 

  • Магистр даражаси ёки олий маълумот (мутахассислик дастурлари бўйича) тўғрисидаги дипломга эга бўлиши

  • Фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун диссертация асосини ташкил қилиш мумкин бўлган муайан илмий натижаларга, шу жумладан илмий журналлар ва нашрларда чоп этилган камида иккита илмий мақолага хамда илмий амалий конференциялар, семинарларда, тегишли илмий йўналишлар бўйича илмий ишлар тўпламларида камида иккита тезисга эга бўлиши.

Фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун мустақил иланувчиликка икки йилдан кам бўлмаган илмий педагогик стажга ёки аниқ илмий ютуққа эга бўлган (ихтирога патент ёки муаллифлик гувохномаси) шахслар расмийлаштириладилар.

Лица, поступающие в докторантуру или оформляемые в качестве самостоятельных соискателей ученой степени доктора наук (DSc), должны соответствовать следующим требованиям:

 

  • Фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) ёхуд уларга тенглаштирилган хорижий давлатлардан олинган илмий даражалар;

  • Фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) илмий даражаси ёхуд уларга тенглаштирилган бошқа илмий даражалар олингандан сўнг муҳим илмий ютуқларга эришин, шу жумладан, фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун диссертация тадқиқоти асосини ташкил қилиши мумкин бўлган илмий журналларда чоп этилган камида учта илмий мақолага ҳамда илмий амалий конференциялар, семинарлар ва тегишли илмий йўналишлар бўйича илмий ишлар тўпламларида камида иккита тезисга эга бўлиш.

Таянч докторантурада (PhD) ўқишга талабгорлар илмий-тадқиқот муассасаларига (ИТМ) қуйидаги хужжатларни тақдим этадилар:

  • ариза;

  • қисқача биографик маълумотнома;

  • меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси (ишлаётган талабгорлар учун);

  • олий таълим муассасаси магистратураси дипломи, олий маълумот тўғрисидаги диплом нусхаси;

  • нашр этилган илмий ишлар рўйхати, шунингдек уларнинг нусхалари;

  • Ўзбекистон Ресубликаси Президенти Давлат стипендияси соҳиблари тегишли хужжат нусхасини тақдим этадилар.

Претенденты на обучение в докторантуре (DSc) представляют в приемную комиссию ВОУ или НИУ следующие документы:

  • ариза;

  • қисқача биографик маълумотнома;

  • меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси (ишлаётган талабгорлар учун);

  • олий маълумот, фан номзоди ёхуд фалсафа доктори (PhD) ёки хорижий давлатларда унга тенглаштирилган илмий даражага эга бўлганлиги тўғрисидаги диплом нусхаси;

  • тадқиқот мавуси бўйича илмий маъруза ва фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун тайёрланган докторлик диссертация режасининг муфассал лойиҳаси;

  • нашр этилган илмий ишлар рўйхати, шунингдек уларнинг нусхалари.

Мустақил изланувчиликка талабгорлар қуйидаги хужжатларни тақдим этадилар:

  • қисқача биографик маълумотнома;

  • фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун мустақил изланувчи сифатида расмийлаштириш учун магистрлик ёки олий маълумот тўғрисидаги диплом нусхаси;

  • меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси

  • илмий ишлар рўйхати ва уларнинг нусхалари;

  • фан доктори (DSc )илмий даражасини олиш учун мустақил изланувчи сифатида расмийлаштириш учун фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) дипломи ёки хориждаолинган унга тенглаштирилган бошқа илмий даражалар дипломи нусхаси;

  • Иш жойидан тавсифнома.

Согласно Постановлению Кабинета Министров Республики Узбекистан № 606 от 19 июля 2019 г. «Совершенствовании системы целевой подготовки научных и научно-педагогических кадров высшей квалификации» на самостоятельное соискательство документы принимаются ежеквартально через сайт phd.mininnovation.uz (до 5 марта, 5 июня, 5 сентября и 5 декабря).

Асосий меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 майдаги 304-сон қарорига асосан “Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 июлдаги 606-сон қарорига асосан “Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни мақсадли тайёрлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”

27 январ 2021 1297 ko'rishlar