Абдуназарова Н.
Аннотация
Мақолада халқаро молиявий ташкилотларнинг Ўзбекистон иқтисодиёти барқарор ривожланишини таъминлашда ва 2020 йилдаги глобал пандемия инқирозининг салбий оқибатларини минималлаштиришдаги юқори ўрни кўрсатилган. ОТБ, ХВЖ ва бошқа ХМИ мутахассислари томонидан республиканинг 2021-2025 йилларда кутилаётган ЯИМ ўсиш суръатлари башоратлари умумлаштирилган. Улар ўрта муддатли истиқболда юқори ва барқарор суръатларда (5%дан 6%гача) ривожланиш имкониятлари мавжудлигини кўрсатишди. Бундай динамикага эришиш учун зарур бўлган шарт-шароитлар ҳам таҳлил қилинди. Ушбу шарт-шароитларнинг бажарилиши иқтисодий сиёсатнинг устувор йўналишларини қайта кўриб чиқишни, жисмоний капиталга инвестицияларнинг анъанавий устуворлигига нисбатан инвестицияларни институтларни ривожлантиришга, инсон капиталига ва ресурсларни тежашга йўналтиришни талаб этади.