Мақолада мамлакатимизда иқтисодий сиёсатда кенг кўламли ислоҳотларни амалга ошириш ва халқаро молия ташкилотлари томонидан иқтисодиётни ислоҳ қилиш ва либераллаштириш бўйича ҳукуматнинг амалга оширган чора-тадбирлари натижаларини баҳолаш, Ўзбекистон иқтисодиётини барқарор ривожлантиришни таъминлаш, 2020 йилдаги глобал пандемия инқирозининг салбий оқибатларини минималлаштириш бўйича ўз вақтида белгиланган чора-тадбирлар ёритиб берилган. МДҲ давлатлари билан мамлакат иқтисодий ўсиши ва саноат ишлаб чиқаришининг, миллий иқтисодиётнинг барқарор ўсишини таъминловчи омилларининг таққослама таҳлили амалга оширилган. Иқтисодий бошқарув соҳасидаги муаммолар ёритиб берилган, шунингдек, барқарор иқтисодий ўсишни таъминлашга салбий таъсир этувчи янги хатар ва муаммолар кўрсатиб ўтилган. Саноат ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида миллий иқтисодиётни ривожлантиришнинг янги иқтисодий модели контурлари аниқланган.
Hujjat · PDF
Миллий иқтисодиётни барқарор ривожлантириш муаммолари ва янги иқтисодий моделнинг контурлари