Оиладаги гендер тенглиги: стереотиплар ва фактлар
Муаллиф: Каримова Д. М.,
Иқтисодиёт фанлари доктори,
Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти,
Лойиҳа раҳбари, Ўзбекистон
Аннотация:
Ўзбекистонда аёлларнинг ўзини тўлиқ англаши учун қулай шарт-шароитлар яратиш давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Республика гендер тенглиги ва аёлларга нисбатан камситилишнинг барча турларини бартараф этиш бўйича халқаро ҳужжатларни имзолашда ўз зиммасига олган мажбуриятларни бажармоқда. Амалга оширилаётган давлат сиёсати аёлларнинг ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий фаоллигини босқичма-босқич ошириб боришига олиб келади. Шу билан бирга, ўзбек жамиятида тарихий равишда шаклланган урф-одатлар ва анъаналар, маданият ва динда қабул қилинган турмуш меъёрлари ва қоидаларидан келиб чиқадиган эркаклар ва аёллар хулқ-атворининг стереотиплари мавжуд. Сўровлар натижалари яна бир бор тасдиқладики, республикада амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар нафақат жамият ўзгаришига, балки одамларнинг ижтимоий онги ва афзалликларига, уларнинг гендер стереотипларига бўлган муносабатига таъсир қилади. Аёлларнинг жамиятдаги фаоллиги, аёллар тадбиркорлигининг ривожланиши гендер стереотипларини ўзгартирмоқда ва одамларни давр талаблари асосида яшашга мажбур қилмоқда.
Калит сўзлар: оиладаги гендер роллари, гендер тенглиги, афсоналар ва гендер стереотиплари, оиладаги зўравонлик, аёлларнинг ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий фаолияти.