Марказий осиёда иқтисодий ҳамкорликнинг замонавий ҳақиқатлари
Муаллиф: Федяшева Галия Чара-Батыровна
Иқтисодиёт номзоди, катта илмий ходим,
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги
Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти гуруҳ раҳбари.
Хулоса: Марказий Осиё давлатлари иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, товар ва хизматларни экспорт қилиш бўйича минтақавий йўлакларни кенгайтириш борасида аниқ ниятлар борлигини кўрсатмоқда. Мақолада минтақа давлатларининг пандемик инқироз оқибатида юзага келган муаммолари, Ўзбекистоннинг Тожикистон, Афғонистон, Қирғизистон ва Қозоғистон билан ўзаро манфаатли сиёсий ва иқтисодий алоқаларни яратиш борасидаги саъй-ҳаракатлари, ҳамкорлик натижалари динамикаси ва уни янада ривожлантириш истиқболлари таҳлил этилган. Қўшни мамлакатлар иқтисодиётининг етакчи тармоқлари корхоналари билан ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида ҳал этилиши зарур бўлган қатор масалалар қайд этилиб, ушбу масалаларни ҳал этиш бўйича таклифлар киритилмоқда.
Калит сўзлар: иқтисодиёт, ҳамкорлик, Марказий Осиё, тараққиёт, таҳдидлар, салоҳият, келишувлар, ўзаро савдо, лойиҳалар, инвестициялар.
Чоп этилган: “Катта Евросиё: ривожланиш ва ҳамкорликнинг миллий ва фуқаролик жиҳатлари” мавзудаги Халқаро илмий-амалий конференциянинг Йиллик тўпламининг 3.2 – қисмида чоп этилди. М., 2020. – 934 б., 410-415 бет