Аннотация.
Шарҳда 2021 йил январ-феврал ойларида асосий тармоқлар бўйича ҳудудларнинг иқтисодий ривожланиш тенденциялари келтирилган. Таҳлил натижаларига кўра деярли барча ҳудудларда саноат ишлаб чиқариш ҳажми ва хизматлар соҳасида ўсиш кузатилганлиги аниқланди. Металлургия ва тўқимачилик саноати ҳамда молиявий, алоқа ва ахборотлаштириш, архитектура ва муҳандислик тадқиқотлари ва таълим хизматлари ўсишнинг асосий омиллари бўлди. Коронавирус пандемиясининг тарқалишини олдини олиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ва бошқа мамлакатларда жорий қилинган чеклов чоралари қўлланилиши муносабати билан таҳлил қилинган даврда товарлар ва хизматлар экспортининг пасайиш тенденцияси кузатилди.
Калит сўзлар:
ҳудудлар, тенденциялар, саноат, металлургия, автомобилсозлик, тўқимачилик саноати, хизматлар соҳаси, молиявий хизматлар, таълим, экспорт.