Каримова Д.М., иқтисодиёт фанлари доктори,
Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти,
Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли фаровонлигини ўрганиш илмий маркази, лойҳа раҳбари
Контактлар: тел.:+998901766394,
e-mail:dmkarimova@mail.ru
Анотация
Замонавий камбағаллик муаммоси бугунги кунда пандемия ва унинг мамлакатлар иқтисодиётига таъсири, ишсизлик ва турмуш даражаси каби глобал ҳодисалар билан боғлиқ. Ҳозирги кунда камбағаллик сурункали ва узоқ давом этадиган жараёнга айланиш хавфи мавжуд. Бундай шароитда камбағаллик даражаси, профили ва таркибини, камбағаллик хавфини аниқлаш зарурати туғилади. Анъанага кўра мамлакатларда камбағаллик диагностикаси нисбий ва мутлақ камбағаллик тушунчаларига асосланган ҳолда қўлланади. Камбағалликни камайтириш бўйича янада самарали чораларни ишлаб чиқиш учун объектив ёндашув камбағал оилаларнинг портрети ва ушбу вазият сабабларини субъектив баҳолаш билан тўлдирилиши керак. Шу билан бирга, минтақаларнинг ўзига хос хусусиятлари ва оилаларнинг демографик ва ижтимоий-иқтисодий хусусиятларини ҳисобга олиш мумкин бўлади.
Калит сўзлар:
камбағаллик диагностикаси, камбағаллик портрети, камбағалликни баҳолаш мезонлари, нисбий ва мутлақ камбағаллик, камбағаллик хавфи.