Докторантлар учун

Тадқиқотчининг илмий кенгашга тақдим этиши керак бўлган ҳужжатлар рўйхати

document

Тадқиқотчининг илмий кенгашга тақдим этиши керак бўлган ҳужжатлар рўйхати
  1.  Ҳимоя қилувчининг аризаси.

  2. Диссертация бажарилган ёки талабгор бириктириб қўйилган ташкилотнинг ихтисослашган кенгашга диссертацияни ҳимояга қабул қилиш хақидаги илтимоснома.

  3. Ходимларни ҳисобга олиш бўйича фотосурат ёпиштирилган ва ишлайдиган жойи тасдиқланган шахсий варақа таржимаи ҳоли билан бирга (2 нусха).

  4. Талабгор тўғрисидаги объектив-маълумотнома (электрон шакли хам).

  5. Фан номзоди илмий даражаси олувчи учун олий ўқув юртини битирганлиги ҳақидаги дипломнинг нусҳаси (2 нусҳа) ёки фан доктори илмий даражасини олувчи учун фан номзоди дипломининг тасдиқланган нусхаси (2 нусха).

  6. Малакавий имтиҳонларини топширганлиги ҳақидаги гувоҳнома (фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига талабгор учун) (2-нусха). Доцент (профессор) аттестатининг тасдиқланган нусхаси (2 нусха).

  7. Республика кутубхона фондига, кенгаш тузилган ташкилот кутубхонасига, оппонентларга ва етакчи муассасага юбориш учун зарур миқдордаги нусхаларда автореферат ва диссертация. Диссертация ва автореферат ҳамма нусхаларига, диссертациянинг биринчи ва авторефератнинг муқовасига (3.4б-шакл) ҳимоя қилувчи имзо чекади.

  8. Диссертация бажарилган ёки ҳимоя қилувчи биркитилган ташкилотнинг хулосаси, унда диссертация ишининг мавзуи, қаерда ва қачон тасдиқланганлиги ва «ОАК Бюллетени» журналининг қайси сонида қачон эълон қилинганлиги кўрсатилиши лозим (2 нусха). Хулоса илмий семинар (лаборатория, сектор, бўлим) мажлиси баённомасидан батафсил кўчирма шаклида расмийлаштирилади, ташкилот раҳбари томонидан тасдиқланади ва ташкилот гербли муҳри қўйилган бўлади.

  9. Диссертацияни ҳимояга қабул қилиб олаётган кенгаш фаолият кўрсатиб турган ташкилотнинг хулосаси (диссертация бажарилган ташкилот бошқа жойларда бўлган ҳолларда). Хулоса кафедра (лаборатория, сектор, бўлим) мажлиси баённомасидан батафсил кўчирма шаклида расмийлаштирилади, ташкилот раҳбари томонидан тасдиқланади ва ташкилот гербли муҳри қўйилган бўлади.

  10. Диссертация ҳимоя қилинган ташкилотларнинг хулосалари. Ушбу хулосалар илмий семинар баённомасидан батафсил кўчирма шаклида расмийлаштирилади, семинар раиси ва илмий котиби томонидан имзоланади, ташкилот муҳри қўйилади.

    - монографиялар, илмий журнал ва тўпламлардаги мақолалар;

     -патент ва муаллифлик гувоҳномалари;

    - тезислар, депонент қилинган ишлар.

  11. Илмий ишларнинг даъвогар томонидан имзоланиб, иш жойидан тасдиқланган рўйхати (3.4- шакл). Рўйхат 3 бўлимдан иборат бўлиши керак:

  12. Ҳимоя қилувчининг барча илмий ишлари нусхаси (ОАК рўйхатига киритилган журналларда ва чет элда чоп этилган мақолаларнинг нусҳалари) (Фан доктори учун асосий илмий ишлари нусхалари) (2 нусҳада).

  13. Диссертация мавзуи тасдиқланганлиги тўғрисидаги ташкилот илмий кенгашининг қароридан кўчирма. (Бюллетенда нашр этилганлиги).

  14. Фан доктори илмий даражаси давогарларнинг илмий маслаҳатчининг тақризи (2 нусха).

  15. Ҳимоя қилувчинииг илмий- педагоглик, ишлаб чиқариш фаолияти бахоланган, кенгашга топшириш учун унинг асосий иш жоидан берилган ташкилотнинг раҳбари имзолаган ва берилган вақти кўрсатилиб, гербли муҳр босилган тавсиянома (1 нусха).

  16. Фан доктори илмий даражаси учун талабгорларга номзодлик диссертациясининг автореферати (2 нусха).

  17. Ҳаммуаллифликдаги илмий ишларини докторлик диссертациясига ёзма розилиги (2 нусха).

  18. Паспортнинг нусхаси (2 нусха).

  19. Диссертация натижалари кўлланилиши хакида далолатнома.

  20. Фан доктори илмий даражасини олувчилар учун монография бўлиши шарт.

5 апрел 2021 2603 ko'rishlar